Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Жалолиддин Машарипов савобли ишга қўл урди (фото)

Изоҳлар: 1

Мазкур хайрияда ҳеч қандай шаҳсий манфаат йўқ.

Эзгулик доим инсон қалбини поклаб, уни чин инсонийлик сари етаклайди. Солиҳ амаларни қилиш учун, кучли иштиёқнинг ўзи кифоя. Атрофдагиларга нима бераётганингиз муҳим эмас. Асосийси, сиз уларнинг ғамига бефарқ эмассиз!

Бугун футбол ишқибозларига маълум ва машҳур футболчи Жалолиддин Машарипов Сирдарё вилоятида бўлиб, кўплаб қийналган оилалар фарзандларини қишки кийимлар билан таъминлади. Бу билан у нафақат ажойиб футболчи, балки, яхши инсон эканлигини исботлади. Ижтимоий муаммолардан қийналган қатлам учун бу яхши бир моддий кўмак бўлди десак, адашмаган бўламиз.

Мазкур ҳайрияда ҳеч қандай шахсий манфаат йўқ. Буни оммага тақдим этишимизнинг ўзига ҳос сабаблари бор. Биз имконияти борлар атрофдагиларга бефарқ бўлмаслигини, имкони бўлса албатта ёрдам беришини истаймиз. Шу постимиздан кимдир шу каби ҳайрия ишига қўл уриб, қийналган оилаларга ёрдам берса, ҳолис ниятимиз амалга ошган бўларди.

Masharipov Hayriya

9F2A4713
1 / 23

Бу ҳеч кимнинг "заказ"и эмас. Шунчаки улар қилган иш айнан сизнинг ҳам қўлингиздан келади!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ