Жалолиддиновнинг жамоасига

Беларусь терма жамоаси ҳамда Туланинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Максим Володько фаолиятини "Тамбов"да давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, Володко тамбовликлар сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган ва “1+1” кўринишида шартнома имзолаган.

27 ёшли Володько “Арсенал”дан ташқари БАТЭ ва СКВИЧ клубларида ҳам ўйнаган. Беларусь терма жамоасида эса 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

"Тамбов" кеча "Локомотив" Москвадан ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновни ҳам ижарага олган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)