Жалолов - Баррет. Боксчилар тарозига чиқди (видео)
Ads

Тошкент вақти билан эртага тонгда, АҚШда ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов “NABF Junior Heavyweight Title” камари учун америкалик Брендан Барретга қарши жанг қилади. Бугун мазкур жанг олдидан боксчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этди.

Маълумот учун, Баррет шу пайтгача 11 марта жанг олиб борган бўлиб, 7 бор ғалаба қозонган, шунингдек, унинг ҳисобида 2 тадан мағлубият ва дуранг ҳам мавжуд. Ҳамюртимиз учун бу олтинчи жанг бўлади. Жалолов аввалги барча беллашувларда муддатидан аввал рақибларини ер тишлатган. Бўлажак жангга Нью-Йорк шаҳри мезбонлик қилиб, баҳс Тошкент вақти билан эртага эрталаб бошланади.