Жалолов билан бир кечада жанг ўтказган 15 ёшли боксчимизда нима гап? WBА чемпиони уни эътироф этди (фото ва видео)
Хабарингиз бор, 18 март куни Дубай шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс оқшомида Баҳодир Жалолов Камил Соколовски устидан муддатидан олдин ғалаба қозонган эди. Ушбу кечада яна бир боксчимиз - 15 ёшли Абдураҳмон Маҳмуджонов ҳам англиялик Тони Куртисга қарши рингга кўтарилди. Баҳс тўлиқ давом этди ва унда Маҳмуджонов катта устунлик қилган бўлса-да, ҳакамлар дурранг қайд этган. Уни табриклаш учун ярим оғир вазнда WBА чемпиони Лей Вуд рингга чиқиб келди ва эсталик учун суратга тушди.
"Абдураҳмон Маҳмуджонов - Биз бу исмга келажакда яна қайтамиз,"- деб ёзиб қолдирган Вуд инстаграм саҳифасида.
Фикрлар