"Жамоа билан яхши алоқалар сақланиб қолинганди" - Лазаревич "Қизилқум"га қайтиши, селекция ва Анталия йиғини ҳақида

  • 15 февраль, 17:40
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Қизилқум” жамоаси ҳам Анталиядаги ўқув-машғулот йиғинларини олиб боряпти. Режага мувофиқ ўртоқлик учрашувларида қатнашишяпти. Кеча навоийликлар Грузиянинг “Самгурали” жамоасига қарши назорат учрашувида қатнашишди ва унда ҳисоб очилмади. Учрашувдан сўнг “Қизилқум” бош мураббийи Никола Лазаревични суҳбатга тортдик.

- Учрашув дуранг билан якунланди. Қониқдингизми?

- Кўриб турибсиз, деярли янги жамоа тузилган. Ўтган йилгидан саноқли ўйинчилар қолган. Селекция ишлари йил бошидан бошланган. Биз ўйиндан-ўйинга, машғулотдан-машғулотга ўсиб бормоқдамиз. Бу жуда муҳим саналади. Футболчилар тез фурсатда бир-бирларини тушуниб боришмоқда.

Умумий  олсак, биринчи ўйинда Украина жамоаси билан яхши ўйин кўрсатдик. Бу сафарги учрашувда биринчи бўлимдан қониқдим. Иккинчи бўлим борасида баъзи бирларига саволим бор. Ўйинни кўрамиз, таҳлил қиламиз. Чемпионат бошлангунча хатоларни камайтиришга ҳаракат қилиб борамиз.

- Сиз уч йил олдин ҳам “Қизилқум”ни бошқаргансиз. Рости, қайтишингизни кутмагандик. Бу қандай содир бўлди?

- Оддий жамоалардан кўплаб чақирувлар бўлди. Лекин бу жамоа билан ҳам яхши алоқалар сақланиб қолинган эди. Жамоа мураббийсиз қолганди. Мен ҳам ишлашга тайёр эдим. Таклиф билан чиқишди ва мамнуният билан қабул қилдим. Раҳбарият ҳам мени қайтганимдан хурсанд бўлишди.

- Янги мавсумда “Қизилқум”ни мақсади қандай?

- Чемпионлик учун курашамиз (кулади).

- Бунга ишончингиз комилми?

- Мақсад яхши жамоа ташкил қилиш. Асосий таркибни кўрдингиз, кўплаб ўйинчиларни қўшдик. 5-6-ўринларда юрсак, бу яхши натижа бўлади ва шунга ҳаракат қиламиз.

- Селекциядан қониқдингизми? Таркибга яна янги футболчилар қўшиладими?

- Бу борада бироз кечроқ ҳаракатни бошладик. Юқори мақсадни қўйган жамоалар мавсум тугаши билан таркибга керакли ўйинчиларни жалб қилишни бошлашган. Биз бу ишларни йил бошидан бошладик. Бу жараён жуда қийин бўлди. Шундай бўлса-да, яхши ўйинчиларни таклиф қилдик. Асосан Ўзбекистонда ўйнаётган легионерларни танладик. Умуман, янги жамоа ташкил этдик. Тезроқ бу ўйинчиларни биз хоҳлаган услубга мослаштириб, яхши жамоа тузиш. Буни энди чемпионат давомида гувоҳи бўламиз.

"Торино" клубини бошқараётган укам Шомуродов ҳақида илиқ гапларни айтган" ёхуд Родольфо Ваноли "Қизилқум"ни ҳам мақтади

"Қизилқум"нинг грузияликларга қарши ўйинидан фотолавҳалар

Ўзбекистонлик ҳакамлар бошқарган ўйинда "Қизилқум" дуранг ўйнади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!