Жамоани чемпион қилишни шу мураббийдан ўрганинг!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркиянинг энг қудратли жамоаси “Галатасарой” бош мураббийи Окан Бурук эришган муваффақиятлари орқали тарихдан ўрин олди.

“Галатасарой”нинг 25-чемпионлиги Бурук учун ҳам катта ютуқ бўлди. У жамоани кетма-кет муваффақиятларга олиб чиқиб, клуб тарихидаги энг зўр мураббийлардан бирига айланмоқда.

Унинг бошқаруви остида “Галатасарой” нафақат натижа, балки барқарор ва ҳужумкор ўйини билан ҳам ажралиб турди. Жамоа ички чемпионатда устунлик қилди ва мухлислар ишончини тўлиқ қозонди.

Мутахассислар фикрича, Окан Бурукнинг тактик қарашлари ва жамоани бошқариш услуби клубнинг ҳозирги ютуқларида ҳал қилувчи аҳамият касб этган.

Ушбу чемпионликдан кейин Бурукнинг номи “Галатасарой” тарихидаги энг муҳим шахслар қаторида янада мустаҳкамланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!