Асосий мазмунга ўтиш

Жамоасига очко олиб берган Шомуродов неча баллга лойиқ кўрилди? (Фото)

Элдор энг зўри

А Серия 28-туридан ўрин олган "Специя" - "Салернитана" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, Кальдара 43-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 70-дақиқада легионеримиз Элдор Шомуродов мувозанатни тиклади. 

Қайд этиш лозим, мазкур гол Элдорнинг "Специя" таркибидаги дебюти ҳисобланади. Шунингдек, у жорий мавсум А Серияда ҳам гол урмаганди. 

Таниқли "SofaScore" портали ўйиндан сўнг футболчиларни баҳолаб чиқди. Унга кўра, Шомуродов Лассана Кулибали билан биргаликда энг баланд 7.5 баллга лойиқ кўрилди 

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ