Жамоасини кетма-кет икки йил чемпион қилган ҳамюртимиз истеъфога чиқди
“Абдиш Ата”ни Қирғизистон премьер-лигасида кетма-кет икки йил чемпион қилган ўзбек мураббийи Ислом Аҳмедов расман истеъфога чиқди. Ўртадаги шартнома ниҳоясига етганди ва икки томон ўзаро келишган ҳолатда битимни узайтирмасликка қарор қилдилар.
Ислом Аҳмедов якунига етган мавсумда Қирғизистон профессионал футбол лигаси ҳамда Қирғизистон футболининг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.
Ҳамюртимиз бошчилигида “Абдиш Ата” клуби кўплаб муваффақиятларга эришди, жамоани Осиё майдонларига олиб чиқди.
Ислом Аҳмедовнинг кейинги режаси қандай? Тез орада унинг Sports.uz сайтига берган интервьюсини ўқишингиз мумкин.
Фикрлар