Жамоасиз қолган Иско фаолиятини қаерда давом эттириши мумкин?
Ҳозирда эркин агент бўлиб турган испаниялик ярим ҳимоячи Иско Туркия чемпионатига ўтиши мумкин. Marca нашри хабарига кўра, 30 ёшли футболчини “Коньяспор” клуби ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда.
Бундан аввалроқ футболчига Қатарда ҳам талаб борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ярим ҳимоячининг сўнгги иш жойи "Севилья" клуби бўлган. Бунгача у "Реал" шарафини узоқ вақт ҳимоя қилган.
Олдинроқ Искога Берлиннинг "Унион" ва Англиянинг "Эвертон" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Фикрлар