Жамшид Саидов: "Афсуски, 2 очко йўқотдик"
Cоcа-Cоlа Суперлига 21-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Қизилқум» (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Учрашув ажойиб тарзда кечди. Ғалабани қўлдан чиқардик, деб ҳисоблайман. «Бунёдкор» қандай ҳаракат қилишини билар эдик. Ҳисобда олдинда бордик, афсуски, ғалати голлар ўтказиб юбордик.
Дастлабки таймда қарши ҳужумда ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса рақиб олдинга ўтишини билган эдик. Балки, ўтказиб юборилган дастлабки голимизда қоида бузилмагандир. Иккинчи голда эса кетма-кет хатолар кузатилди. Мезбонларда у қадар кўп вазият бўлмади. Ташаббус бизда эди. Афсуски, 2 очко йўқотдик.
Дарвозабонни айбламаган бўлардим. Хато барчада учрайди. У вазиятда кўплаб хатоликлар кузатилди”, – деди Саидов.
Фикрлар