Жамшид Саидов: "Бизнинг жамоа учун оддий мавсум бўлгани йўқ"

TIGGO 2 PRO

Чемпионатни 11-ўринда якунлаган “Қизилқум” клуби Суперлигада тўғридан-тўғри қолиш вазифасини бажарди ва плей-оффдан қутулиб қолди. Жамоа бош мураббийи Жамшид Саидов ўзининг инстаграмдаги саҳифасида қуйидагича пост қолдирди:

“Чидамлилигингиз, характерингиз ва интилишингиз учун, қилинган ишларингиз учун миннатдорчилик билдираман.

Биз турли хил қийинчиликларга дуч келдик. Лекин сизнинг саъй-ҳаракатларингиз туфайли барча қийинчиликларни енгиб ўтдик. Бу бизнинг жамоа учун оддий мавсум бўлгани йўқ. Биз юқори даражадаги ҳақиқий профессионалларча ўз кучимизни кўрсата олдик.

Биз бироз дам олиб кейинги мавсумга тайёргарликни бошламоқчимиз. Янада юқори натижаларга эришишни кўзламоқдамиз.

Клуб раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдираман. Қурбонмурод Тапаров, Амин Эргашев, Фарҳод Нуруллаев, Алишер Холиқов, Акмал Рустамов ва бошқа жамоа аъзоларига раҳматимни айтмоқчиман”, - деб ёзди Саидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!