Жамшид Саидов "Бухоро" 3:1 ҳисобида мағлубиятга учраса ҳам, футболчиларига раҳмат айтди

  • 20 сентябрь, 2020, 22:52
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига 16-турида "Бухоро" Муборакда "Локомотив"ни қабул қилди. Беллашувда тошкентликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан сўнг, бухороликлар бош мураббийи Жамшид Саидов учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

- Ўйин бошидан ҳимоядаги хатолар туфайли дарвозамиздан 25-дақиқага келиб, 3 та тўп ўтказиб юбордик. Кейин вазиятни ўнглаш жуда қийин бўлди.

Иккинчи тайм учун футболчиларимга раҳмат, улар ҳаракат қилди, курашди ва гол урди. Афсуски, натижага таъсир ўтказа олишмади, - деди Жамшид Саидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!