Жамшид Саидов: "Ўйинларни худди меҳмонда ўтказаётгандекмиз"

Ўзбекистон Суперлигаси 4-турида "Локомотив" билан дуранг ўйнаган "Қизилқум" клуби устози Жамшид Саидов дуранг ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин анча жанговар кечди. Футболчилар қаттиқ меҳнат қилишди. Уларга ўйинга бўлган муносабат учун раҳмат. Дуранг адолатли натижа бўлди.

Икки ўйин ҳужумчисиз ўйнадик. Муҳаммадали Ғиёсов жароҳатини тузатиб сафимизга қайтди. Бугун ёмон ўйнамади. Ҳали бизга кўп ёрдами тегади, деб умид қиламан. Ўйин давомида айрим футболчиларни уларнинг жисмоний холатларини ва бошқа жиҳатларни инобатга олиб алмаштиришга қарор қилдик.

Жўрабековни ҳам жароҳат қийнаяпти. Бор кучи билан ўйнай олмаяпти. Сўнгги дақиқаларда позициясига қайтиб ўйнашга қийналди. Шу боис, уни ҳам ўйин якунида амлаштиришга мажбур бўлдик.

Албатта, Навоийда ўйнасак мухлислар кўпроқ келган бўларди. Барча ўйинларни худди меҳмонда ўтказаётгандекмиз. Стадионга, майдонга кўникишимиз керак".

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!