Жамшид Саидов: "Пенальти ўйиннинг бурилиш нуқтаси бўлди"
Cоcа-Cоlа Суперлига 16-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Металлург” (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Мухлислар ва раҳбарият олдида бугунги мағлубият учун узр сўрайман. Афсуски, ғалаба қозона олмадик. Белгиланган пенальти ўйиннинг бурилиш нуқтаси бўлди. Вазиятлар бўлди, тўп тўсинга, устунга тегди. Қандайдир омадсизлик. Кураш давом этади, охиригача ҳаракат қиламиз.
Шукуруллаевнинг жароҳат олиши ҳам ўйинимизга таъсир қилди. Мағлубиятда қайсидир футболчини айблаш ноўрин. Жамоа мағлуб бўлдими, мураббий енгилган саналади”, – деди Саидов.
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар