Жамшид Саидов: "Рақиб биргина вазиятни голга айлантирди"
Ўзбекистон Суперлигаси 5-турида сафарда «Сўғдиёна»га кичик ҳисобда мағлуб бўлган «Қизилқум» клуби устози Жамшид Саидов мағлубият сабаблари ҳақида гапирди.
"Рақиб биргина вазиятини голга айлантирди. Биз ўйинни назорат қилдик, аммо рақиб ҳимояси бугун бизга имкон бермади. Бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларни хурсанд қила олмадик.
Мезбонлар бутун ўйин давомида ҳимояланди, биз кўпроқ ҳужум қилдик. Аммо вазиятларни голга айлантира олмадик. Гол уришни уддалай олмадикми, демак рақиб ҳимоячилари яхшироқ ўйнаган.
Биз деярли ҳамма ўйинларда сафарда ўйнаётгандекмиз. Боиси, ўзимизнинг стадионимиз йўқ. Бунга кўникишимиз керак".
Фикрлар