Жанлуижи Буффон: Ўзимни 6-7 йил аввалгидан кўра яхшироқ ҳис қиляпман

ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Буффон футбол учун ёши бироз ўтиб қолган бўлсада, ўзини жуда яхши ҳис қилаётганини айтди.

“Мен қийинчиликларни ва рақобатни яхши кўраман. Баъзида айрим нарсалар имконсиз деб ўйлайман ва бу ҳақда уйга келганда айтаман. Бироқ, ичимда ўзимни 6-7 йил аввалгидан кўра яхшироқ ҳис қилаётганимни сезаман. Нега бундайлигини тушунтириб бера олмайман. Балким бунга менинг ишга бўлган қарашларимнинг ўзгаргани сабабдир. Мени ёшимда руҳий жиҳат катта аҳамият касб этади”, - дейди 40 ёшли италиялик посбон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!