Жанни Инфантино: "Айрим жойларда футбол ўйинлари жуда кўп, бошқа ҳудудларда эса етарли эмас"
Bilolbek Imomov
ФИФА президенти айрим футбол мухлисларига мурожаат қилди
ФИФА президенти Жанни Инфантино замонавий футбол ўйинлари тақвими ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қачонким футбол жуда кўп деган баҳсларни эшитсам, шуни айтишни истайманки, эҳтимол айрим минтақаларда ўйинлар сони ортиқчадир. Аммо дунёнинг бошқа қисмларида, аксинча, футбол ўйинлари етарли даражада эмас.
Биз клуб футболи ва терма жамоалар футболи ўртасида тўғри мувозанатни топишга ҳаракат қилишимиз керак", — деди Инфантино.
Шунингдек, ФИФА раҳбари муҳим ўйинлар билан аҳамиятсиз учрашувларни ажратиш зарурлигини ҳам таъкидлади.

Изоҳлар (0)