Жанни Инфантино: "Жаҳон чемпионатини 5 миллиард одам томоша қилиши кутилмоқда"

Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатини аллақачон 2 миллиард одам томоша қилди. Бу ҳақда FIFA президенти Жанни Инфантино маълум қилди. 

"2022 йилги мундиал телевидиниеда рекорд даражада томоша қилинмоқда. Айни пайтда 2 миллиарддан зиёд инсон ўйинларни кузатиб борди. 

Жаҳон чемпионати бошлангани каби ажойиб тарзда якун топади. Умид қиламанки, биз бутун дунё бўйлаб 5 миллиард томошабинни қамраб оламиз", - деди Жанни. 

Эслатиб ўтамиз, эртадан чорак финал ўйинларига старт берилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!