Жанубий Корея бош мураббийи: "Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман! Мундиалга бундан ҳам яхшироқ бўлиб қайтамиз"
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашувида : ҳисоби қайд этилди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида кореяликлар бош мураббийи Ким Юн Жунг иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман! Турнирга бор кучимизни сарфладик. Афсуски, бугун омад бизга кулиб боқмади.
Таркибда ўзгаришларга қўл урдим. Сабаби, экстра-таймларда чарчаган футболчиларга дам беришни тўғри, деб ўйладим. Аммо алоҳида таъкидлай оламанки, йигитлар майдонда бор кучини ишга солди. Бунинг учун уларга катта раҳмат!
Биринчи таймда ўйинчиларимиз кўп мухлислар олдида босимни ҳис қилди. Шу сабаб улар ўзи истагандек ҳаракат қила олмади. Томошабинлар эффекти ўйинга ўз таъсирини ўтказди, албатта. Шунга қарамай, бу авлоднинг келажакда кучли бўлиб етишишига тўла ишонаман.
Ҳар учрашувда ғалаба қозонишни истаймиз. Бироқ бугун босим ҳар қачонгидан кўпроқ бўлди. Шу нарса барибир таъсир қилди, деб ўйлайман.
Менимча, озиқ-овқат, тизими, стадионлар, умуман олганда, барча шароитлар ажойиб даражада. Бу мамлакатнинг мухлислари алоҳида эътиборни тортади, албатта. Уларга қойил қолмасдан илож йўқ.
Жаҳон чемпионатида қатнашадиган барча жамоалар кучли ва етарлича салоҳиятга эга. Корея жамоаси бугунги ўйиндан хулоса қилиб, янада ривожланишга ҳаракат қилади. Биз мундиалга бундан ҳам яхшироқ бўлиб қайтамиз!", - деди мураббий.
Фикрлар