Жанубий Корея ўз майдонида ғалаба қозонди

Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси учинчи саралаш босқичидан ўрин олган Жанубий Корея ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувнинг 36-дақиқасида Хван Чи Ханнинг урган голи ягоналигини сақлаб қолди. 

Мазкур натижадан сўнг кореяликлар очколарини 11 тага етказиб олган ҳолда, ўз гуруҳида вақтинча 1-ўринга кўтарилиб олди. БАА ҳисобида атиги 3 очко бор ва 4-поғонани эгаллаб турибди. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!