Жанубий Корея пенальтилар сериясида Саудия Арабистонини мағлуб қилиб, чорак финалга йўл олди

Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Саудия Арабистони - Жанубий Корея баҳсида кореяликларнинг қўли баланд келди. 

Дастлаб, Радиф ҳисобни очган бўлса, Чо 90+9 дақиқада жамоасини қутқариб қолди. Шундан сўнг экстра-таймларга ўтилди. Кейинги ярим соат ичида дарвозалар ишғол қилинмади ва пенальтилар сериясида Клинсманн шогирдлари 2:4 ҳисобида зафар қучди. 

Шу тариқа, Жанубий Корея чорак финалга йўл олди. Кейинги босқичда кореяликлар Австралия билан ўйнайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!