Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин
Жанубий Корея терма жамоаси ва Канаданинг «Ванкувер Уайткэпс» клуби ярим ҳимоячиси Хван Ин Бом фаолиятини Европада давом эттириши мумкин.
Sportske Novosti нашрининг ёзишича, 23 ёшли футболчига “Рубин” ҳамда “Динамо” Загреб клубларидан жиддий таклифлар бор. Хорват клуби Бом учун 1 млн евро беришга тайёр. Қозонликлар эса нисбатан яхшироқ таклиф тайёрламоқда.
Хван Ин Бом жорий мавсум «Ванкувер Уайткэпс» сафида МЛСда 6 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар