Жанубий Корея U-23 - Ўзбекистон U-23: Матнли трансляция. LIVE!

ФИФА кунлари доирасида Жанубий Корея U-23 ва Ўзбекистон U-23 терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушмоқда. Қуйида мазкур беллашувдан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.

90+4. Учрашув якунига етди. Якуний ҳисоб 1:1.

90. Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

84. Ўйин охири қизғин кечмоқда.

83. Олимпиячиларимиз бурчак зарбасини амалга оширади.

79. ГОЛ! Кореяликлар қулай жарима зарбасига эга бўлди ва гол уриб кетишмоқда. Ҳисоб тенглашди - 1:1.

74. Вакилларимиз ўта қулай имкониятдан гол ура олмади. Аниқроғи, рақиб ҳимоячилари яхши ҳаракат қилди.

72. Тимур Мамасиддиқов Норчаев ўрнига, Беҳзод Шамсиев эса Саидазамат Мирсаидов ўрнига майдонга туширилди.

69. Азамат Мирсаидовга тиббий кўмак кўрсатилмоқда.

65. Ўзгариш. Жасур Жалолиддинов ўрнига Алишер Одилов ўйинни якунлаб қўяди.

мухлис

60. Мухлислар ҳам жамоамизни тинмасдан қўллаб-қувватламоқда. Олға, йигитлар!!!

58. Норчаев тиббий ёрдамга муҳтож.

55. Жанубий Корея термаси қарши ҳужумга ўтиб кетмоқчи эди. Аммо ҳамюртларимиз бу ҳужумни қайтарди.

гол

49. ГОООООООООООЛ! Вакилларимиз учрашувда ҳисобни очди. Норчаевнинг узатмасидан сўнг Руслан Жиянов бир ҳаракат билан тўпни дарвозага киритди.

46. Ўзгариш. Отабек Жўрақўзиев ўз ўрнини Улуғбек Ҳошимовга бўшатиб берди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+2. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча беллашувда ҳисоб очилмади.

45+1. Уххх! Рақибларимиз анча хавфли ҳужумни ташкил этди. Аммо тўп ҳимоячиларимизга тегиб, йўналишини ўзгартирди.

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.

42. Жалолиддиновга нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди.

эркинов

39. Жамоаларда кескин ҳужумлар сони камайди.

34. Кореяликлар бурчак зарбаси тепади.

31. Саидазамат Мирсаидовга нисбатан ишлатган қўполлиги учун Жанубий Корея вакили сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

28. Абдурауф Бўриевга сариқ карточка кўрсатилди.

27. Рақиб футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.

25. Норчаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

24. Мезбонлар тўп назоратига эгалик қилмоқда.

жиянов

21. Жияновдан яна бир узатма. Пас зарбага айланиб кетди. Бироқ рақиб посбони қийинчилик билан хавфни бартараф этди.

19. Майдон марказида тўп учун кураш кечмоқда.

17. Жияновнинг қанотдан узатиб берган пасидан сўнг тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди.

15. Майдон марказида энди майдон эгалари тўпни назорат қилмоқда.

12. Вакилларимиз ўйинни назорат қилиб бормоқда.

9. Жалолиддинов майдон марказида тўпни йўқотди. Аммо шериклари унинг хатосини тўғрилади.

7. Жиянов қанотдан рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилди. Аммо мезбонлар ҳимоячиси ишончли ўйнади.

4. Вакилларимиз ўйинни ҳужумкор тарзда бошлади.

корўзб

1. Учрашувга старт берилди. Олға йигитлар!

0. Футболчилар майдонга тушиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!