Жанубий Корея U-23 бош мураббийи: "Биринчи баҳсда ҳам жисмонан, ҳам руҳан қийинчилик бўлиши табиий эди"
Жанубий Корея U-23 ҳамда Малайзия U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда кореяликлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жанубий Корея олимпия терма жамоаси бош мураббийи Хван Сун-Хонг беллашувдан кейин қисқача ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ҳужумчимиз Чо Юнг-Вук учун қисқа вақт ичида 2 гол уриш ажойиб кўрсаткич. Малайзияга қарши ўйинда яхши старт олдик. Жамоа ажойиб ҳаракат қилди.
Биринчи баҳсда ҳам жисмонан, ҳам руҳан қийинчилик бўлиши табиий эди. Осон ўйин бўлмади. Ғалаба қозона олдик ва барча йигитларни бу 3 очко билан табриклайман.
Футболда қониқиш ҳисси бўлмаслиги керак. Шундай экан, биз кейинги беллашув учун ўзимизга мотивация топишимиз керак", - деди мутахассис.
Фикрлар