Жанубий Корея U-23 бош мураббийи: "Бош мураббий сифатида мен назоратни қўлдан чиқардим"

Вьетнам U-23 ҳамда Жанубий Корея U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Жанубий Корея олимпия терма жамоаси бош мураббийи Хванг Сун-Хонг учрашувдан кейин қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу каби марказлашган мусобақаларда назорат қилишингиз керак бўлган кўп нарсалар бўлади. Бош мураббий сифатида мен назоратни қўлдан чиқардим ва муҳим 2 очко бой берилди. 

Вьетнамга омад кулиб боқди, деб ўйламайман. Бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. 10 футболчи қолганимизда керакли чораларни кўришим керак эди. 

Вьетнам янги мураббий қўл остида яхши шаклланмоқда ва ажойиб жамоага айланиб боряпти. Қачондир яна рақиб бўлиб қолсак, супер тўқнашув бўлишига ишончим комил", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!