Жанубий Корея ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўйинда ҳам ғолиб номи аниқланмади
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётганидан хабарингиз бор.
Тимур Кападзе шогирдлари бугун мезбонларга қарши майдонга тушди. Беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди.
Дастлаб, Руслан Жиянов ҳисобни очган бўлса, беллашув охирларида Чо Хюн-Таэк мувозанатни тиклади. Шу тариқа, иккинчи баҳсда ҳам ғолиб номи аниқланмади.
Дастлабки баҳсда ҳам худди шу ҳисоб қайд этилганди.
Фикрлар