Жанубий Кореядаги ўзбек дербисида кучлар тенг келди
Эътиборлиси, бу тур мухлислар ўзбекча дерби гувоҳи бўлишди. Аниқроғи, Рустам Ашурматов тўп тепадиган "Гванью" ўз уйида Санжар Турсунов ва Шохрух Гадоевлар фаолият олиб борадиган "Тэджон Ситизен"га қарши баҳс олиб борди.
Мазкур баҳс 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг натижа билан ниҳоясига етди. Ашурматов ушбу қарама-қаршиликни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Қайд этиш жоиз, бугун Ашурматов "К2" Лигада дебют қилди. Рустам бунга қадар фақат кубок беллашувларида майдонга тушаётган эди.
Турсунов бугунги ўйин қайдномасига киритилмади. Гадоев эса захирада қолди. Шу тариқа "Гванью" ҳисобидаги очколар сони 12 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Шаҳарликлар" эса 8 очко билан 7-поғонадан жой олишган.
"K2" Лига. 6-тур
"Гванью" - "Тэджон Ситизен" 0:0.
Фикрлар