"Japan Open 2024". Ўзбекистонлик икки ёш шахматчи иштирок этаётган турнир тафсилотлари

Японияда халқаро "Japan Open 2024" турнири давом этмоқда. Жами 7 турдан иборат мазкур мусобақада айни вақтда 4-тур учрашувлари якунига етган. Қайд этиш лозим, унда икки нафар ўзбекистонлик ёш шахматчи иштирок этмоқда. Булар Асадбек Абдулазизов ва Асилбек Абдулазизовлар ҳисобланади. 



4-турда Асадбек Абдулазизов 1990 йилда туғилган ва 1760 рейтинг балига эга япониялик Юта Карасава билан дуранг ўйнади. Мазкур шахматчи Асадбек туғилмасиданоқ ўзининг илк рейтинг баҳосини олган.



Бундан ташқари, Асилбек Абдулазизов 4-турда Фенг Вензега имкониятни бой берди. 



4-турдан сўнг Асилбек Абдулазизов 2.5 очко билан 34-ўринда бораётган бўлса, худди шунча очкога эга Асилбек Абдулазизов 42-поғонани банд этиб турибди. 

Таъкидлаш керак, 5-турда Асадбек Абдулазизов Япония шахмат федерацияси директори Шинодо Тарога қарши, Асилбек Абдулазизов эса Кимура Рёта билан баҳс олиб боради. 

4-турдан сўнг 4 очко жамғарган Нанжо Рёсуке (Япония) рейтингда пешқадам бўлса, худди шунча очко жамғарган хитой тайпейлик Ли Йеҳ Янг 2-поғонани банд этиб турибди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!