“Жар” стадиони прожекторлари ёритиш даражаси 2025 люксга етказилди

Биласиз, “Жар” стадионида бу йил катта кўламда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Натижада стадион майдони ва захира ўриндиқлари янгиланди, кийиниш, ҳакамлар ва комиссар хоналари қайта жиҳозланди, стадион кириш қисмида мухлислар учун янги турникетлар ўрнатилди, янги табло ва аудиотизим ишга туширилди.

Қувонарли жиҳати – “Жар” ўйингоҳига янги прожекторлар ўрнатилиб, стадион ёритиш тизими талаб даражасига етказилди.

9 август куни ЎзПФЛ ишчи гуруҳи стадион ёритиш тизимини ўлчаш ишларини олиб борди. Ўлчаш натижаларига кўра, “Жар” стадиони прожекторлари ёритиш даражаси 2025 люксни ташкил этди.

Айни пайтда янги ўрнатилган прожекторларни якуний созлаш ишлари тўлиқ тугалланмаган, ёруғлик майдоннинг барча нуқталарига, хусусан чекка ва дарвоза атрофига тенг тақсимланаётгани йўқ. Бу эса томошабинлар ва телетрансляция учун қийинчиликлар юзага келтириши мумкин. Бу борада “Олимпик” футбол клуби хабардор қилинди ва сўнгги созлаш ишлари кейинги турга қадар якунланиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина “Бухоро” ва “Шўртан” клублари уй учрашувларини ўтказадиган стадионларда ҳам ёритиш тизими яхшиланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!