Жароҳат олган Роналду майдонни кўз ёшлар билан тарк этди

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду янги жамоасидаги илк совринини қўлга киритди.

Португалиялик юлдуз жамоаси Араб чемпионлари кубоги финалида “Ал-Ҳилол” билан куч синашди.

Роналдунинг дубли “Ан-наср”га кутилган совринни келтирди. Бироқ, финал қаҳрамони чап тиззасидан жароҳат олди. Криштиану майдонни мустақил тарк эта олмади. Тиббиёт ходимлари уни олиб чиқиб кетаётганида футболчи кўз ёшларини яшира олмади.

“Ан-Наср” ўз тарихида илк бор Араб чемпионлари кубоги соҳибига айланди. Бунда Роналдунинг хизматлари катта бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!