Жароҳатлар гирдобида қолган

"Ливерпуль" жиддий кадрлар муаммоси юзага келганлигига қарамай, келгуси трансфер ойнасида харидларни амалга оширишни режалаштирмаяпти.

"The Athletic" нашрининг хабар беришича, жамоа скаутлари бор эътиборни келаси ёздаги трансфер бозорига қаратган. Шунинг учун, натижалар ёмонлашиш эҳтимоли мавжуд бўлса-да, қишда ҳимоячи сотиб олинмайди.

Қайд этилишича, бу раҳбарият ва клуб бош мураббийи Юрген Клопп ўртасидаги келишув. Шу билан бирга, академия ёшларини шу орқали катта ўйинларга тайёрлаш ҳам кўзда тутилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)