Жароҳатлар гирдобига тушиб қолган "Брайтон" ижарадаги футболчисини қайтарди

Ярим ҳимоячи Жереми Сармиенто "Брайтон"га қайтди. 

"Чайкалар" 21 ёшли футболчини "Вест Бромвич"дан қайтариб олди. 

Эквадорлик мавсумнинг ярмини Чемпионшипдада ижара асосида ўтказди. Футболчи "Вест Бромвич" сафида 21 беллашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган. 

Қайд этиш лозим, 21 ёшли ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 4 миллион еврони ташкил этади. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!