Жароҳатлар сабаб мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборган Аббосбек Файзуллаев жорий йил қандай статистика қайд этди?
Хабарингиз бор, кеча "Истанбул Башакшеҳир" Туркия Суперлигасининг сўнгги турида "Газиантеп"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Аббосбек Файзуллаев жамоасининг дастлабки голига ассистенлик қилди, иккинчи голни эса терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомородов 11 метрлик жарима зарбасидан киритди.
Файзуллаев жорий мавсумнинг аввалида Россиянинг ЦСКА клубида "Истанбул Башакшеҳир" клубига кўчиб ўтган эди. Футболчимиз ушбу вақт давомида туркия жамоаси сафида умумий 25 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.
Туркия Суперлигасида 19 та ўйинда иштирок этиб, 3 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган ҳолда, 2 марта ўз ҳисобига ассист ёздирган. Бундан ташқари, вакилимиз Туркия кубогида ҳам 4 та беллашувда ўйнашга улгурган ва 1 та гол уриб, 1 та шерикларига голли пас берган.
Шунингдек, мавсум аввалида Конференциялар лигасининг саралаш босқичида икки марта ўйинга тушган.
Аббосбек Файзуллаев энди Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўради.

Фикрлар