Жасорат соҳибалари. Олимпия ўйинлари иштирокчиси Зайнаб Дайибекова

Спортчи аёллар ҳақида нималарни биласиз?

Энди бу саволга жавоб беришингиз бироз осонроқ бўлади. Чунки бокс, каратэ, теннис, гимнастика ва бошқа спорт турлари билан шуғулланиб, мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган жасоратли қизлар ҳақида маълумотлар бериб борамиз.
Зайнаб Дайибекова завоевала лицензию на Токио-2020 + ФОТО / Olamsport.com
Қиличбозлик спорт тури нозик ҳаракатлар ва кучли ирода талаб этади. Зайнаб Дайибекова эса ёш бўлишига қарамай, айнан шу спорт тури билан профессионал тарзда шуғулланиб келмоқда ва етарлича совринларга ҳам эга.
Зайнаб Казбековна Дайибекова 2002 йил 19 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида таваллуд топган. Мактаб вақтиданоқ спортга қизиқиши баланд бўлган ва волейбол, стол тенниси, баскетбол билан шуғулланган. Лекин орзуси шифокор бўлиш эди. 13 ёшида қиличбозлик спорти ҳақида эшитиб қолади ва шу вақтдан баскетбол ва қиличбозлик дарсларини бир вақтда олиб боради. 1 ярим йиллар чамаси жуда қийналади ва улар ичидан биттасини танлашга мажбур бўлади.
Зайнаб Дайибекова: "Я сдержала обещание Президенту”
Шахсий ҳаёти
Қаҳрамонимиз оилада ёлғиз фарзанд ва қиличбозлик билан шуғулланишда ота-онасидан кўмак олган. Ҳар бир спорт турида бўлгани каби қиличбозлар ҳам чет давлатларига чиқишади. Бундай вақтда рухсат олиш осон бўлмайди. Қолаверса, онаси билан ҳамиша алоқада бўлиб туришини айтиб ўтди.
Зайнаб Дайибекова: "Я сдержала обещание Президенту”
 Ютуқлари
 Зайнабнинг ютуқларида мураббийси Жиемуратов Дауирбекнинг ўрни жуда юқори.
2018 йил БААда ўсмирлар ўртасида ўтказилган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида бронза медални қўлга киритди.
Саблистка Зайнаб Дайибекова дошла до четвертьфинала, но уступила сопернице  - Nuz.uz
2019 йил Тошкент шаҳрида (Ўзбекистон) ўтказилган қиличбозлик бўйича ўсмир қизлар ўртасидаги жаҳон кубоги финалида у туркиялик Нисонур Эрбилни 15:12 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медалга эга чиққан.

2021 йили қиличбозлик бўйича Осиё-Океания лицензион турнирда Зайнаб Дайибекова Токио (Япония) да бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олади.

Шу йили Қоҳира (Миср) да ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади ва ҳамюртимиз 7-ўринни эгаллайди.
Зайнаб Дайибекова завоевала бронзовую медаль на ЧМ
Ваниҳоят, Олимпия ўйинлари. Зайнаб ўз чиқишларини япониялик Тика Аоки устидан 15:9 ҳисобидаги ғалаба билан бошлайди. Иккинчи босқичда эса Осиё чемпионати кумуш медаль совриндори, хитойлик Шао Яқини 15:10 ҳисобида мағлуб этди. Чорак финалда эса омади келмай қолади ва венгриялик Анна Мортонга 11:15 ҳисобида ютқазади.
2021 йил 30 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан Зайнабни "Шуҳрат" медали билан тақдирлади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2021 йилда Зайнаб Дайибековани Олимпия ҳаракатини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун "Жасорат" медали билан тақдирлади.
Chempion qizga 79 kun ichida ikkita mashina sovg'a qilindi

Зайнаб Дайибекова спортчилик фаолияти давомида 15дан ортиқ давлатларга ташриф буюрган: Россия (Санкт-Петербург, Новосибирск), Таиланд (Бангкок), Туркия, Италия, Венгрия, БАА, Полша, Болгария, Япония, Хитой, Қозоғистон, Грузия, Тунис, Жазоир ва Миср каби давлатлар шу жумладан.


                                         Дилноза Мустафоқулова тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!