Жастин Гэтжи Ҳабиб Нурмагомедовни қандай мағлуб этмоқчи?
UFCнинг енгил вазн тоифаси вақтинчалик чемпиони Жастин Гэтжи Ҳабиб Нурмагомедов билан жангда қандай ҳаракат қилиш кераклиги борасида ўз фикри билан ўртоқлашди.
“Ҳабиб билан жангдаги энг асосий жиҳатлардан бири менинг октагон бўйлаб ҳаракат қилишим бўлади. Уни октагон деворларидан узоқроқда тутиб туриш жуда ҳам муҳим. Нурмагомедов, асосан сеткага олиб келиб, “тэйкдаун”ни амалга оширади. Марказда эса, буни кўп ҳам амалга оширавермайди. Менинг “лоу-кик” зарбаларим рақиблар учун жуда нохушликлар олиб келади. Одатда, тиззадан юқорига тепмайман. Бу зарбалар масофани ушлаб туришда асқотади. Ҳабибга 3-4 та зарбамни аниқ бера олсам, у қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин. У яна оёққа ёпишади ва “тэйкдаун” амалга оширишга ҳаракат қилади. Бунинг учун унга октагон сеткалари керак бўлади. У марказда бир-икки маротаба “партер”га ўтишга ҳаракат қилади. Бироқ тўлиқ “тейкдаун”ни амалга ошириш учун барибир октагон деворлари керак бўлади”,- деди Гэтжи Жо Роган билан суҳбатда.
Маълумки, Жастин Гэтжи “UFC-249” турнирида Тони Фергюсонни мағлуб этиб, енгил вазн тоифасининг вақтинчалик чемпионлигини қўлга киритган эди.
Фикрлар