Жастин Гэтжи Конор Макгрегор билан жанг қиладими?

  • 06.10.2026 11:26
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

UFC Шон-шараф Зали аъзоси Даниэль Кормье 37 ёшли амалдаги UFC чемпиони Жастин Гэтжи ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасидаги жангни ташкил этишга қарши чиқди .

"Жастин Конор билан баҳс таклиф қилинса, албатта, рози бўлади. Лекин фикримча, бу тўқнашув шунчаки имконсиз, боиси Гэтжи амалдаги чемпион! Агар у камарсиз шунчаки Жастин Гэтжи бўлганида бошқа гап эди...

Аммо UFC чемпиони сифатида америкалик ирланд билан жанг қилиши мумкин эмас. Мен бир жойда унинг Конор билан беллашуви учун камардан воз кечишини айтганини ҳам ўқидим. Сиз бундай қила олмайсиз. Бу меросингизга зарар етказади - камардан воз кечиш ва чемпион бўлишдан кўра пулли жангни устувор қўйиш – мен Жастиннинг бундай қилишини тасаввур эта олмайман", – деди Кормье.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!