Жастин Гэтжи учун айни пайтдаги энг қийин рақиб ким?
Кўпчилик Арман Царукян америкалик Жастин Гэтжи учун энг жиддий синов бўлиши мумкин, деб ҳисобласа-да, икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Генри Сехудо бошқача фикр билдирмоқда.
"Гэтжи учун энг қийин рақиб – Усмон Нурмагомедов. Илгари мен ҳам Арман деб ўйлардим, лекин Жастиннинг ўзидан паст бўйли рақиблар билан жангини кўриб, фикримдан қайтдим. Усмон баланд бўйи эвазига амалдаги UFC чемпионини қийнаб қўяди", - деди Сехудо "Pound 4 Pound" подкастининг навбатдаги сонида.
Маълумот учун, Усмон Нурмагомедовнинг PFL билан шартномаси якунланган. Унинг келгусида қайси лигада ҳаракат қилиши яқин орада маълум бўлади.

Фикрлар