Жасур Ҳасанов ва Ўткир Юсупов “Насаф”га йўл олиши мумкин

 

“Қизилқум”нинг қанот ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, “Насаф” клуби Жасур Ҳасановга қизиқиш билдирмоқда. Қаршиликлар иккинчи давра бошлангунча ушбу футболчини ўз сафларига қўшиб олишни режалаштиришмоқда.

Шунингдек, “аждарлар” “Нефтчи” дарвозабони Ўткир Юсупов хизматларига эҳтиёж сезмоқда. Рўзиқул Бердиев ушбу посбонни жамоани тарк этган Элдор Суюновнинг ўрнига таклиф қилмоқчи. Агар Ўткир Юсупов варианти ўхшамаса, қаршиликлар “Машъал”дан Жавоҳир Илёсовни “йўлдан уриш”га ҳаракат қилиб кўришади.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!