Жасур Ҳасанов яна "Бухоро"га қайтди

Сўнгги мавсумни Бекободнинг “Металлург” сафида ўтказган ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов фаолиятини “Бухоро”да давом эттирадиган бўлди.

Таъкидлаш керакки, асли бухоролик ҳисобланган 29 ёшли футболчи ўзининг профессионал фаолиятини ҳам айнан “Бухоро” сафида бошлаган эди. Аниқроғи, 2008-2012 ҳамда 2016-2017  йилларда бухороликлар шарафини ҳимоя қилган Ҳасанов ушбу давр мобайнида жами 104та ўйинда иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 8та гол уришга эришган.

Маълумот учун, Жасур ҳасанов ўз вақтида Ўзбекистон ёшлар ва олимпия терма жамоаларида тўп сурган. Миллий терма жамоада эса 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
08/01/2019 18:21
Узбекистонда хар битта уйинчи карьера давомида камида 10-15 клубда уйнаганга ухшайди))))