Жасур Жалолиддинов: "Клубимда молиявий муаммолар бошланди"

Айни дамда Тимур Кападзе бошчилигидаги (U23) жамоамиз сафида машғулот олиб бораётган Жасур Жалолиддиновни суҳбатга тортдик. Футболчи Қозоғистондаги фаолияти, Қурбон Бердиев билан муносабати ҳақида фикр билдирди.

Сизда вариантлар кўп эди, нега айнан Қозоғистон премер лигасини танладингиз?

- Қозоғистон эканлигига қарамадим. Тўғриси, бошида қўшни республикасидан таклиф тушганини эшитганимда, уни ўйлаб ҳам ўтирмоқчи эмасдим. Кейинроқ, Қурбон Бердиев жамоа постини эгаллаганини эшитдим. 2 кун қолганида, яқинларимнинг маслаҳати билан шу қарорни қабул қилдим. Очиғи, Бердиевнинг таъсир доираси кенг эканлиги ва улкан тажрибаси борлиги учун ҳам "Қайрат"га ўтдим.

Мураббий билан муносабатларингиз қандай?

- Мутахассис билан дўстона алоқадамиз. Айнан у мени жамоасида кўрмоқчи эканлиги учун ҳам "Қайрат" таклифини қабул қилдим. Қурбон Бердиев билан бирга ишлаб, жуда кўп нарсалар ўрганяпман. Нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам ўзимизни қандай тутишимиз кераклигини ўргатмоқда. Биринчи навбатда яхши инсон бўлишимиз кераклигини тушунтирди. Тактик томондан жуда кучли мутахассис эканлигини ҳам алоҳида эътироф этиш даркор. Суҳбатлашиб қолсак, "Барселона" ва "Бавария"ни қандай таслим этгани ҳақида сўзлаб беради. Барчаси, инсонни ўзига боғлиқ. Агар ғалаба қозонишига ишонса, исталган рақибни таслим этиш мумкин. Бердиев билан танишувимдан кўп нарса ўрганяпман. Ўтганимдан афсусланмаяпман.

sisif


Режангиз қандай? Қозоғистонда кўпроқ қолмоқчимисиз?

- Ҳозир буни яширишнинг имкони йўқ. Клубимизда молиявий муаммолар кўриниб қолган. шу боис, исталган пайтда вазият ўзгариши ва холат бундан ҳам ёмонлашиши мумкин. Олдиндан бир нима деб бўлмайди. Ҳозир бор эътиборимни қитъа биринчилигига қаратаман.

Яқинлашиб келаётган Осиё чемпионатидан нималар кутяпсиз?

- Тайёргарлигимиз яхши. Осиё чемпионатини анчадан бери кутамиз. Абдувоҳид Неъматовдан бошқа ҳамма учун бу илк қитъа биринчилиги саналади. Истак ва мотивация борасида умуман муаммо йўқ. Олдинги сафар Осиё чемпионати бекор қилинганидан сўнг, турнирни ўтказиб юбордик. Халқимиз хурсандчиликни соғинган. Мақсадимиз уларни хурсанд қилиш. Тўғри, турнир муҳим, аммо асосий мақсадиз Париждаги Олимпияда бўлиб қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mirkamol Miraxmedov
25/05/2022 22:13
Shum qadam bola ekan qayga borsa kulibida muammo
Ilhom Sheraliyev
25/05/2022 23:15
Ундай деманг-ей, омадини берсин
&
Muhriddindev
26/05/2022 08:32
Xaxaxa