Жасур Жалолиддинов собиқ жамоаси "Aндижон"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди
Суперлига 22-турида "Локомотив" - "Андижон" баҳси бўлиб ўтади. Беллашув олдидан мезбонлар вакили Жасур Жалолиддинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Биринчи даврани "Aндижон" таркибида ўтказдингиз. Умуман олганда, футболчининг собиқ жамоасига қарши ўйнаши қанчалик қийин?
- Қийин тарафи йўқ. Aйни дамда очко барчага сув ва ҳаводек зарур. Шу сабабли "Aндижон" сўнгги турларда очколар учун борини бериб ўйнамоқда. Биз эса сўнгги икки ўйинда иродали ғалабага эришдик. Икки жамоанинг оҳирги ўйинларига назар ташлайдиган бўлсак, бугун қийин ўйин бўлиши шубхасиз.
- "Машъал"га урилган голингизни яна такрорлаш ниятингиз борми?
- "Жўжани кузда санайдилар" деганларидек, барча нарсанинг сарҳисобини берадиган вақт яқинлашмоқда. Aйни дамда ким гол уришининг аҳамияти йўқ. Муҳими ғалаба қозониб, уч очко олсак бўлгани. Ўз ўйинларимизда ғалаба қозонаверсак, турнир жадвалида юқорига кўтариламиз. Олдиндаги 5 ўйинда қийин рақибларга қарши ўйнаймиз. Ушбу ўйинларда максимал равишда очко олишга интиламиз.
Фикрлар