Жасур Жалолиддиновнинг трансфер тафсилотлари маълум қилинди. "Бунёдкор" ва агентлар қанча ишлагани очиқланди

Жасур Жалолиддиновнинг "Бунёдкор"дан Москванинг "Локомотив"ига кўчиб ўтиш тафсилотлари маълум қилинди. Бу ҳақда matchtv.ru хабар берди.

Манбада ёзилишича, ярим ҳимоячи учун унинг агентларига 850 000 евро тўланган экан. "Бунёдкор"га берилган компенсация эса 130 000 еврони ташкил қилади.

Таъкидланишича, агентларга мукофот пуллари трансфер нархидан 6,5 баробар кўп тўланган.

Ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов шу йили ёзда Москванинг "Локомотив"ига ўтганди. Жорий мавсумнинг ўзидаёқ 18 ёшлик хавбек "Тамбов"га ижарага берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!