Жасур ва Бекзод бугун рингга кўтарилади
Ads

Филиппиннинг Жанубий Котабато вилоятида бугун профессионал бокс кечаси ташкил этилишидан хабарингиз бор.

Мазкур мусобақада икки ҳамюртимиз Жасур Аҳмаджонов (6-0-1) ҳамда Бекзод Турсунбоев (1-0-0) рингга кўтарилади.

Жасур ўзининг навбатдаги жангини филиппинлик Нелсон Тинампайга (12-7-1) қарши ўтказади. Ёш боксчимиз Бекзод эса ўзининг иккинчи жангида мезбон спортчи Рян Маано (3-8-2) билан рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Жасур ва Бекзоддан ташқари бокс кечасида истеъдодли боксчимиз Улуғбек Собиров ҳам рингга чиқади.