Жасур Яхшибоев: Барча имкониятимизни ишга соламиз

Ўзбекистон Суперлигаси 19-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қизилқум” ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 25 ёшли маҳоратли ҳужумчиси Жасур Яхшибоев бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Қизилқум” ҳам жорий мавсумда жамоамиз сингари совриндорлар сафидан жой олиш учун кураш олиб бормоқда. Шу боис, бўлажак  ўйин шиддатли  ва кескин курашлар остида кечади, деган умиддаман.

Ўтган турда Жиззахда “Сўғдиёна” билан бўлган баҳсда дурангга имзо чеккан ҳолда, очко йўқотдик. Шу боис, биз – футболчилар ҳам мазкур ўйиннинг қандай аҳамиятга эга эканлигини тушуниб турибмиз ва бўлажак беллашувда ғалаба қозониш, мухлисларга қувонч улашишга интиламиз ва буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Фақат бунинг учун ишқибозлардан жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан. 

Фурсатдан фойдаланиб, бизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб президенти Отабек Арифович Саматовга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Жамоамиз жорий мавсумда ўз олдига қўйган юксак мақсад, яъни, Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун охиригача кураш олиб боради ҳамда буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз", - деди "Реал" дарвозасини ишғол қилган Яхшибоев.

 

Манба: "Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
● 10 ●
16/09/2022 17:43
Реал дарвозасини ишгол килган футболчи.... Улаа далбаёб.