Жасур Яхшибоевнинг пенальтидан урган голи "Навбаҳор"га ғалаба келтирди
Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" баҳси якунланди. Учрашув "лочинлар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, ўйиннинг дастлабки дақиқалари тенг курашлар остида кечди. Биринчи бўлим ярмидан кейин наманганликлар кетма-кет олдинга ўтди. Бу ўзини оқлади: Биринчи таймнинг охирида Шоҳруз Норхоновга нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилди. Натижада учрашув бош ҳаками Султонмурод Абдураҳмонов "Сурхон" дарвозасига пенальти белгилади.
Жасур Яхшибоев 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга оширган ҳолда, ҳисобни очди - 1:0. Биринчи тайм шу тариқа якунланди.
Учрашувда дарвозаларшга бошқа тўп киритлимади ва Самвель Бабаян шогирдлари 3 очкога эга бўлди
Фикрлар