Жасурбек Латипов ҳиндистонлик боксчини адабини бериб қўйди

Бокс бўйича Осиё чемпионатининг 52 кг вазн тоифасидаги чорак финал жангларига старт берилди. Ушбу вазнда баҳс олиб бораётган ҳамюртимиз Жасурбек Латипов чорак финалда ҳиндистонлик Кавиндер Биштга қарши рингга чиқди.

Кескин зарбаларга бой бўлган ушбу жангда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Латипов ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмаси билан биргаликда Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!