Жавлонбек Қурбонов таиландлик рақибини техник нокаутга учратди
Ads

Ёш профессионал боксчимиз Жавлонбек Қурбонов 9 июнь куни Россиянинг Москва шаҳрида ўзининг навбатдаги рейтинг жангини ўтказди. Ҳамюртимизга таиландлик Artid Bamrungauea рақиблик қилди. Юртдошимиз биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини техник нокаутга учратди ва ғалабали одимини давом эттирди.

Эслатиб ўтамиз: Жавлонбек Қурбонов профессионал рингда мазкур бахсни қўшиб ҳисоблаганда беш бора жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозона олган.