Жавлонбек Йўлдошев: "Германиялик менежер билан шартнома туздим. Бироқ, ҳаваскорда ҳам қиладиган ишим бор!"

  • 14 сентябрь, 2023, 12:53
  • 0
  • Бокс

Боксчимиз Жавлон Йўлдошев айни вақтда Туркияда бўлиб турибди ва машғулотларни давом эттирмоқда. Хабарингиз бор, Жавлонбек ҳаваскор боксда, ёшлар, U 22 тоифада Осиё чемпионлигини қўлга киритган. -67 кг вазнда катталар ўртасида Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлганди. Хуллас, ҳаваскор йўналишда анчагина салмоқли натаижалар қайд этган.

Биз Жавлонбек билан боғланиб, унинг Истанбулда машғулот ўтказаётганини сабаби билан қизиқдик...

- Жавлонбек Туркияда машғулот олиб бораётганингизга қараганда, қандайдир янгилик борга ўхшайди?

- Ҳа ҳозирда Туркиянинг Истанбул шаҳрида, RRG Boxing клубида машғулотлар олиб бормоқдаман. Профессионал боксдаги фаолиятимни бошлаш ниятидаман. Бу борадаги дастлабки қадамлар ташланди. Яъни, келиб чиқиши турк бўлган, германиялик Фехмий Байрам билан менежерлик шартномасини туздим.

- Нечта жангга тузилди?

- Шартнома тўртта жангга тузилди. Натижага қараб, яна узайтирилади. Унинг айтиши бўйича, агар ушбу 4 та жангни ҳам ғалаба билан якунласам, 5 -жангдан чемпионлик жанглари бўлмаса ҳам, жиддий промоутерлик компаниялар билан ишлаб, яхши жанглар ташкил қилишини айтди.

- Менежерингизни баъзаси Туркияда жойлашаган эканми?

- Йўқ. ҳозирча виза масаласи ҳал бўлишини кутяпмиз. Виза чиқиши билан Германияга кетамиз ва ўша ерда машғулотлар олиб борамиз. Насиб қилса, тез орада дастлабки жангимни ҳам ўтказаман.

- Қайси вазн тоифасида фаолият олиб бормоқчисиз?

-66 кгда ҳаракат қилмоқчиман. Менежерим 63,5 га вазн қилишимни хоҳлаяпти. Кўрамиз вазиятга қараб танлаймизда. Балки дастлабки жангларимни 66 да ўтказиб, кейин 63,5 га тушарман. Барибир менежерлар ҳал қилади.

Ҳаваскор боксни бутунлай тарк этиш ниятидамисиз?

- Йўқ. Албатта, бу йўналишда ҳам ҳали қиладиган ишларим бор. 

- Унда омад тилаймиз!

Раҳмат.

жаваа_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!