Жавоҳир Сидиқов: Биз мураббийимиз томонидамиз

"Локомотив" клуби расмий "Телеграм" саҳифаси Суперлига 6-туридан ўрин олган "Бунёдкор"га қарши ўйиндан сўнг (2:1), кечаги ўйин қаҳрамонларидан бири Жавоҳир Сидиқовнинг фикрларини эълон қилди. 

"Ўйин қийин ўтишини барча билиб турганди. "Бунёдкор" - қийин рақиб. "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Бунёдкор" билан учрашувга жиддий тайёргарлик бошланди. Мураббийлар штаби ўйин учун махсус кўрсатмалар бера бошлашди. Рақибларни пухта ўргандик. "Бунёдкор"нинг кучли ва заиф нуқталарини яхши билиб олдик. Бугун мана натижаси кўринди. Барчаси ажойиб бўлганидан хурсандман.

Ҳамма нарса тезда бўлмайди. Ундан ташқари, "Локомотив"га янги бош мураббий келди, жамоа таркибидаги кўплаб футболчилар ҳали янги. Мағлубиятлардан кейин, ўз ўйинларимизни яхшилаб таҳлил қилдик. Барча футболчилар мураббийнинг ўйин услубини қўллаб-қувватлади. Нима бўлган тақдирда ҳам, биз мураббийимиз томонидамиз. Ғалабалар эса футболчиларга ҳарактер тақдим қилади", - дейди Сидиқов. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!