Жавоҳир Синдаров Каймерни мағлуб этди, пешқадамлик учун уч нафар тенглашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Grand Chess Tour": "Super Chess Classic Romania 2026" — 7-тур. Бухарест, 22 май 2026

7-тур "Super Chess Classic Romania" мусобақасида турнир жадвалида жиддий ўзгаришлар юз берди: ягона пешқадам Винсент Каймер Жавохир Синдаровдан мағлубиятга учради. 

Жавоҳир Синдаров Каймернинг хатосидан усталик билан фойдаланиб, ўзининг ФИДЕ Кандидатлар турнирида ғалаба қозонганидан бери биринчи классик ўйиндаги g’alabasini қўлга киритди. Танловда 2 тур қолган эди.

Дебют: Улучшенная защита Тарраша (Французская защита — вариант Тарраша).

Шу куни Фабиано Каруана Прагнанандхани мағлуб этди, Йорден ван Форест эса Алиреза Фируджанинг мусобақадан чекинганлиги сабабли тех. ғалаба қозонди. Максим Вашье-Лаграв — Богдан-Даниел Деак ва Аниш Гири — Уэсли Со учрашувлари дуранг билан якунланди. 

Натижада Каруана ва Ван Форест Каймер билан тенглашиб, мусобақада учта лидер пайдо бўлди. 

8-турда Каруана ва Каймер ўртасида олдинги ўринлар учун жиддий дуэль кутилмоқда, Ван Форест эса Синдаров билан ўйнайди. 

Мусобақа умумий соврин фонди $475,000 ни ташкил этиб Руминия Миллий банки музейида уткпзилмокда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!